USMSҚўлланма

SMS юбориш

Сервис ва реклама SMS

Сервис хабар абонентнинг ҳаракатига жавоб беради: кириш коди, буюртма ҳолати, чек, ёзилиш ҳақида эслатма. Қолган ҳаммаси реклама ҳисобланади. Шаблон турини модерация вақтида мобил оператор белгилайди.

Уларнинг фарқи

  • Нарх. Сервис ва реклама SMS’нинг тарифлари ҳар хил — «Нархлар» бўлимига қаранг.
  • Юбориш вақти. Рекламани фақат 9:00 дан 18:00 гача юбориш мумкин. Тунга тўғри келган реклама тарқатмаси эрталабни кутади ва автоматик давом этади.
  • Розилик. Реклама — фақат абонентлар хабар олишга розилик берган база бўйича.

Нима тақиқланган

Алкогол, тамаки, қимор ўйинлари, молиявий пирамидалар рекламаси ва сотиб олинган базалар бўйича тарқатмалар.

Янгиланган: 27.09.2026