Ҳисоботлар ва ҳолатлар
Тарқатма ҳолатлари
- Қоралама — тарқатма яратилган, лекин бошланмаган.
- Режалаштирилган — хабарлар белгиланган сана ва вақтда юборилади.
- Жараёнда — хабарлар операторларга узатилмоқда.
- Пауза — юбориш тўхтатилган.
- Эрталабни кутмоқда — реклама тарқатмаси тунга тўхтатилган ва эрталаб ўзи давом этади.
- Юборишни кутмоқда — техник пауза, юбориш автоматик давом этади.
- Маблағ етарли эмас — балансда пул етмади. Балансни тўлдиринг — тарқатма давом этади.
- Ҳолатлар текшируви — ҳаммаси юборилди, операторлардан етказиш ҳисоботларини йиғяпмиз.
- Якунланган — юбориш ва текширув тугади.
- Бекор қилинган — тарқатма тўхтатилди, қолган хабарлар юборилмайди.
Янгиланган: 27.09.2026