USMSҚўлланма

SMS юбориш

Битта рақамга SMS қандай юборилади

  1. «SMS юбориш» → «Рақамга SMS» бўлимини очинг.
  2. Никнеймни танланг — хабар шу номдан келади.
  3. Қабул қилувчи рақамини 91 234 5678 кўринишида киритинг (+998 коди аллақачон қўйилган).
  4. Шаблонни танланг ва ўзгарувчиларни тўлдиринг.
  5. «Қабул қилувчи шундай кўради» блокини текширинг: у ерда рақам оператори, SMS қисмлари сони ва сумма кўринади.
  6. «Юбориш» тугмасини босинг — ёки юбориш санаси ва вақтини белгилаш учун «Режалаштириш»ни танланг.

Хабар ҳолатини «Тафсилотлар» бўлимида кўринг. Ҳар бир ҳолат нимани англатиши — Хабар ҳолатлари мақоласида.

Янгиланган: 27.09.2026